
Фото: Энергетика вазирлиги
Энергетика вазири бошчилигидаги делегация аъзоларининг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи доирасида Қашкадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 2000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича CEEC Energy China компанияси билан англашув меморандуми имзоланди.
Меморандум доирасида Хитой компанияси Ўзбекистонга 2 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритади.
Ушбу қуёш фотоэлектр станциялари 2023 йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, 2024 йилдан тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди. Бунинг натижасида йилига 5,2 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 1,4 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар