Ўзбекистонда электр истеъмоли ва ишлаб чиқаришда янги рекорд ўрнатилди

Ўзбекистонда электр истеъмоли ва ишлаб чиқаришда янги рекорд ўрнатилди

Ўзбекистон ягона энергетика тизимида 17 июль куни электр энергияси истеъмоли ва ишлаб чиқариш ҳажми бўйича навбатдаги рекорд кўрсаткичлар қайд этилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик маълумотига кўра, суткалик электр энергияси истеъмоли 293,4 миллион киловатт-соатни ташкил этган. Бу ўтган йил ёз мавсумида кузатилган энг юқори кўрсаткичдан 20,8 миллион киловатт-соатга, яъни 7,6 фоизга юқори бўлди.

Шу куни электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ҳам рекорд даражага етиб, 296,1 миллион киловатт-соатни ташкил этди. Натижада бир кун аввал, 16 июльда қайд этилган 295,4 миллион киловатт-соатлик рекорд ҳам янгиланди.

Бундан ташқари, кичик қувватли қуёш фотоэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳам ҳисобга олинганда, мамлакат бўйича бир суткада жами 305 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бу аввалги кундагига нисбатан 9,6 миллион киловатт-соат ёки 3,2 фоизга кўпдир.

Энергетика вазирлиги қайд этишича, диспетчерлик хизматлари электр тармоқларидаги юклама ҳамда узатиш ускуналарининг техник ҳолатини 24 соат давомида реал вақт режимида кузатиб боради. Зарурат туғилганда эса тармоқлардаги ортиқча юкламанинг олдини олиш, ускуналарнинг қизиб кетмаслигини таъминлаш ва электр таъминотининг барқарорлигини сақлаш мақсадида юкламалар қайта тақсимланади ҳамда тезкор чоралар кўрилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар