Ўзбекистонда электр истеъмоли бўйича навбатдаги рекорд янгиланди

Ўзбекистонда электр истеъмоли бўйича навбатдаги рекорд янгиланди
Қисқача

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 18 июл куни мамлакатда суткалик электр энергияси истеъмоли 294,4 миллион киловатт-соатни ташкил этиб, ёзги мавсумдаги энг юқори натижа янгиланди. Мазкур кўрсаткич ўтган йил ёзидаги рекорддан 21,8 миллион киловатт-соатга ёки 8 фоизга, 17 июлдаги истеъмол ҳажмидан эса 1 миллион киловатт-соатга кўп бўлди.

Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли ва ишлаб чиқариш ҳажми бўйича яна бир рекорд кўрсаткич қайд этилди. Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 18 июль куни мамлакатда суткалик электр энергияси истеъмоли 294,4 миллион киловатт-соатни ташкил этиб, ёзги мавсумдаги энг юқори натижа янгиланди.

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич ўтган йил ёзида қайд этилган рекорддан 21,8 миллион киловатт-соатга ёки 8 фоизга, шунингдек, 17 июльдаги истеъмол ҳажмидан 1 миллион киловатт-соатга кўп бўлди. Шу куни ягона энергетика тизимининг энг юқори юкламаси кечки соатларда 13,7 гигаваттга етган.

Бундан ташқари, суткалик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 297,1 миллион киловатт-соатни ташкил этиб, янги рекорд ўрнатди.

Энергетика вазирлигининг таъкидлашича, 19 июль куни ҳам электр тармоқларидаги юклама юқори даражада сақланиб, максимал кўрсаткич 13,4 гигаваттга етган. Бу эса аномал иссиқ об-ҳаво шароитида, ҳатто дам олиш кунларида ҳам электр энергиясига бўлган талаб юқорилигича қолаётганини кўрсатмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар