09:55 / 16.02.2023
278

БАА Ўзбекистонда 4 та соҳада компаниялар давлат улушини сотиб олиши мумкин

БАА Ўзбекистонда 4 та соҳада компаниялар давлат улушини сотиб олиши мумкин
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов бошчилигидаги Ўзбекистон Ишчи гуруҳи Абу-Даби шаҳрида БАА Иқтисодиёт ҳамда Энергетика ва инфратузилма вазирликлари раҳбарияти билан учрашув ва музокаралар ўтказди.
Иқтисодиёт вазири Абдулла бин Тук ал-Марри билан ўтказилган мулоқот чоғида икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

БАА янги хусусий компанияларининг Ўзбекистон бозорига киришга қизиқаётганлиги қайд этилди. Шу нуқтайи назардан, кимё, кон-металлургия ва тўқимачилик саноати энг истиқболли йўналишлар сифатида тилга олинди.

Сайёҳлик, кимё, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа соҳалардаги компанияларнинг давлат улушини сотиб олишни назарда тутган ҳолда БАА компанияларининг Ўзбекистонда амалга оширилаётган хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этиши имкониятлари кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг май ойида Самарқанд шаҳрида Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-БАА Ҳукуматлараро комиссиясининг 5-йиғилишини ҳамда қўшма бизнес-форумни ташкил этиш масаласи келишиб олинди.

Энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл Муҳаммад ал-Мазруи билан учрашув чоғида Ўзбекистон энергетика соҳаси ва инфратузилмасини ривожлантириш йўналишларида икки томонлама инвестиция ҳамкорлигини кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

БАА томони Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги ҳамкорлик самарали ва муваффақиятли ўзаро шерикликнинг амалий намунаси эканлигини алоҳида таъкидлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » БАА Ўзбекистонда 4 та соҳада компаниялар давлат улушини сотиб олиши мумкин