11:43 / 19.03.2023
110

Ўзбекистонда водород энергетикасидан фойдаланиш бўйича изланиш олиб борилади

Ўзбекистонда водород энергетикасидан фойдаланиш бўйича изланиш олиб борилади

Инновацион ривожланиш агентлиги директори Олим Тўйчиев 17 март куни Италиянинг Турин политехника университети профессорлари Пиерлуиги Леоне ва Марсо Савана билан учрашди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда Водород энергетикасини ривожлантиришда, амалий ҳамкорлик қилиш, технологик трансфер ҳамда водород ишлаб чиқариш бўйича пилот лойиҳасини ҳамкорликда амалга ошириш ва водород технологиялари соҳасида фаолият олиб бораётган олимлар ва тадқиқотчи ходимларни тажриба алмашиш мақсадида Италияга амалиётга юбориш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, италиялик олимлар томонидан водород ишлаб чиқариш, сақлаш, узатиш, ундан энергия захираси сифатида фойдаланиш технологияларини ривожлантириш ва аҳолига етказиб беришда Италияда амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида маълумот берилди. Келгусида Италия тажрибаси асосида Ўзбекистонда Водород энергетикасини амалиётда фойдаланиш бўйича бошланғич изланишлар олиб бориш ва лойиҳа шакллантиришга келишиб олинди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда водород энергетикасидан фойдаланиш бўйича изланиш олиб борилади