23:29 / 31.03.2023
106

Республика валюта биржаси бош директори: “Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди”

Республика валюта биржаси бош директори: “Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди”

Фото: Республика валюта биржаси

Ўзбекистон биржа бозорида 2022 йилда қарийб 707 триллион сўмлик савдолар амалга оширилди. Бу ҳақда Республика валюта биржаси бош директори Рашид Усмонов АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Рашид Усмоновнинг айтишича, ўтган йилги савдоларнинг ўсиш ҳажми 2021 йилга нисбатан жуда юқори кўрсаткич қайд этган.

2022 йилда биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсиш кўрсатиб, 707 триллион сўм ҳисобида ҳажмга эга бўлди. Бу рақам 2021 йилда 338 триллион сўм эди. Яъни ўтган йили қарийб икки баравар ўсиш кузатилди. Хусусан, валюта бозоридаги савдолар 338 триллион сўмни, пул бозордаги савдолар 270 триллион сўмни ташкил этди”, – деди ташкилот расмийси.

Қўшимча қилинишича, 2022 йилда биржага жами 87,3 триллион сўм қийматида давлат қимматли қоғозлари жойлаштирилган. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан қарийб 3,5 баробар юқори ҳисобланади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Республика валюта биржаси бош директори: “Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди”
ePN