16:42 / 03.05.2023
70

Германия банки Ўзбекистонда ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун 200 млн евро ажратади

Фото: “Ўзсувтаъминот” АЖ матбуот хизмати

“Ўзсувтаъминот” АЖ Германиянинг KfW банки билан Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида ичимлик суви таъминоти ҳамда оқова сув хизматларини кўрсатиш соҳасини яхшилаш учун жами 200 миллион евролик ҳужжатларни имзолади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, 130 миллион евро кредит ва 70 миллион евро грант маблағларини жалб этиш бўйича англашув меморандуми, “Йўл харитаси” ва Грант битими имзоланган.

Бунда:

  • 126 миллион евро — Қўқон ва Марғилон шаҳарларининг ичимлик суви ва оқова сув тизимларини ривожлантириш;
  • 34 миллион евро — Термиз шаҳри оқова сув тизимини яхшилаш;
  • 30 миллион евро — Сурхондарё вилоятининг туман марказларида оқова сув тизимини қуриш;
  • 10 миллион евро — KfW банкнинг Ўзбекистондаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади.

Шунингдек, Aqua Sonsult Ingenieur GmbH компанияси билан “Самарқанд вилоятининг 6 та туман марказлари ва шаҳарчаларида оқова сув тизимларини қуриш” лойиҳасини ҳамкорликда амалга оширишни кўзда тутувчи англашув меморандуми имзоланган.

Герман Water Partnership компанияси билан эса ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган англашув меморандуми имзоланган. Мазкур меморандумга кўра соҳада жорий этилган сув ва электр энергиясини тежовчи янги инновацион технологиялар асосида бошқарув самарадорлигини ошириш, сув йўқотишлари ҳамда электр энергия харажатини камида 3-4 баробар камайтиришга эришилиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, Атроф муҳит федерал агентлиги (UBA) билан ҳамкорликда соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ҳар йили Германияда ўрта муддатли таълим олиш курслари ва амалиёт ўташи бўйича келишувга эришилган.

Апрель охирларида Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов ва Abu Dhabi Sewerage Serviceс Company (АDSS) мутасаддилари оқава сувларни тўплаш ва тозалаш мақсадида қуриладиган янги иншоот масаласини муҳокама қилганди. 2 босқичли лойиҳа суткасига 1,5 миллион метр куб чиқиндиларни тўплаш ҳамда тозалаш имконини беради. Шунингдек, Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини рақамлаштиришда геоахборот ва SCADA тезкор диспетчерлик бошқарув тизимлари жорий қилинади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Германия банки Ўзбекистонда ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун 200 млн евро ажратади
ePN