Миср компанияси томонидан Навоий вилоятида 50 млн долларлик саноат зонасини ташкил этиши мумкин. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Миср Араб Республикасининг Оrascom Construction компанияси вакиллари Амр Эл-Батрик ва Омар Бебарслар билан учрашди.
Учрашув давомида Миср компанияси томонидан Навоий вилоятига қиймати 50 млн доллар бўлган 200 га ер майдонида саноат зонасини ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб борилди.
Музокаралар давомида Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун яратилаётган имкониятлар ҳамда вилоятнинг инвестисион салоҳияти ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, хорижий инвесторларга саноат зонасини ташкил этиш учун қулай бўлган ер майдонлари тўғрисида ҳам маълумотлар тақдим этилди.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг