date
views 108

Шавкат Мирзиёев маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди.

Мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурининг устувор йўналишлари, шу жумладан соғлиқни сақлаш, таълим, сув таъминоти соҳаларидаги янгиланишлар кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Юртимизда Халқаро тижорат суди фаолиятини йўлга қўйиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг бориши ҳамда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш юзасидан музокаралар жараёни муҳокама қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт