Рублнинг «қулаши»: эксперт ўз прогнозини илгари сурди

Рублнинг «қулаши»: эксперт ўз прогнозини илгари сурди

Агар фонд бозорида ваҳима ёки кучли талаб кузатилмаса, Россияда доллар курси 91-92 рублгача етиши ва тўхташи мумкин. Бу ҳақда иқтисодчи Максим Беляев ўз шарҳида айтиб ўтган. Украина уруши бошидан бери Москва биржасида Америка валютаси иккинчи бор 90,19 рублгача кўтарилган.

Акс ҳолда, ставка ўсишининг чегараси йўқ, дейди иқтисодчи.

«Агар ажиотаж бўлмаса, биз 91-92 рубллик чегарани кўрамиз. Бўлмаса, вазият ўнгланишини кутиш қийин. Шунда биз савдони тўхтатишимиз, биржага танаффус беришимиз ва вазиятни батафсил кўриб чиқишимиз керак бўлади», — дейди Беляев.

Унинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта охиридаги савдолардаги танаффус вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам бермаган.

Доллар каби евро ҳам кескин қимматлашди. Европа валютаси 98,06 рублгача кўтарилди. Бир йил аввал ҳар икки валютанинг нархи бир ярим баравар арзон эди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар