11:59 / 05.07.2023
37

Ўзбекистонда тадбиркорларнинг экспорт фаолияти қўшимча қўллаб-қувватланади

Ўзбекистонда тадбиркорларнинг экспорт фаолияти қўшимча қўллаб-қувватланади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 4 июль кунги мажлисида валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунга қўшимча ва ўзгартириш киритишга оид қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан, тадбиркорларнинг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш мақсадида бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган маблағларнинг 5 фоизигача бўлган қисми учун жарима қўлламаслик таклиф қилинмоқда.

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар тадбиркорлар учун катта рағбат ва имконият бўлиб, ушбу лойиҳанинг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини қўшимча равишда қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Муҳокамалар давомида депутатлар қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини билдирган. Лойиҳадаги айрим нормалар бўйича асосли саволлар кўтарилган ва уларга батафсил жавоблар олинган. Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинган.

Президент томонидан 12 июнь куни имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига Қорақалпоғистонда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қўшимчалар киритилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатилиши маълум бўлган эди. 


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда тадбиркорларнинг экспорт фаолияти қўшимча қўллаб-қувватланади