13:43 / 09.07.2023
125

Ўзбекистонда айрим тадбиркорлар мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод этилади

Ўзбекистонда айрим тадбиркорлар мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод этилади

Ўзбекистон ҳукумати қарори билан “20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференсияларни қўллаш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди.

Низомга кўра, Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар камида 1 йил давомида иш билан таъминланган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этган тадбиркорлар мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади, бунда:

  • 51 тадан 100 тагача янги иш ўринлари яратадиган тадбиркорлар учун мол-мулк ва ер солиғининг амалдаги солиқ ставкаси 50 фоизга;
  • 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиганлар учун 75 фоизга камайтирилади;
  • 200 тадан ортиқ иш ўринлари яратадиганлар мазкур солиқларни тўлашдан озод этилади.

Дастурда иштирок этадиган тадбиркорларга барча солиқларни (ҚҚС ва солиқ агентлари сифатида тўланадиган солиқлар бундан мустасно) таъминотсиз ва фоизсиз қуйидаги муддатларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади:

  • 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга — 3 ой муддатда;
  • 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга — 6 ой муддатда;
  • 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга — 12 ой муддатда.

Қуйидагича миқдорда янги иш ўринлари яратилган тақдирда, уларга нисбатан қуйидаги тартибда солиқ текширувлари ўтказилмайди:

  • 51 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларда солиқ аудити ўтказилмайди;
  • 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларда барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди.

Дастурга киритилган тадбиркорлар томонидан божхона тартиб-таомилларига риоя этилган ҳолатларда уларга нисбатан “яшил йўлак” тартиби қўлланади.

Божхона тўловларини таъминотсиз ва фоизсиз қуйидаги муддатларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади:

  • 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга — 3 ой муддатда;
  • 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга — 6 ой;
  • 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга — 12 ой.

“20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” дастури амалга оширилиши президент фармони билан белгиланганди. Дастурда тадбиркорлар “ҳамкорлик шартномалари” (3 йилгача муддатга тузилади) асосида ихтиёрий равишда иштирок этади. Бундай шартномаларни тузган тадбиркорларга дастурда иштирок этаётганини тасдиқловчи сертификат берилади.

Дастурда камида 2 йил фаолият кўрсатаётган ва устав капиталида давлат улуши мавжуд бўлмаган тадбиркорлар – юридик шахслар иштирок этиши мумкин. 2023–2024 йилларда дастурни амалга ошириш учун жами 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда айрим тадбиркорлар мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод этилади
ePN