Хитой Навоийдаги гранит ва мармар конларига қизиқиш билдиряпти

Фото: Dunyo
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Хитойнинг СССП компанияси раҳбари Юан Жи Жоун билан учрашди.
СССП компанияси раҳбари вилоятдаги гранит, мармар ва доломит конларига қизиқиш билдирди. Шунингдек, компания саноат корхоналари учун ҳаво фильтрларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича изланишлар олиб бораётгани маълум қилинди.
Бўлиб ўтган музокаралар якунида Навоий вилояти ҳокими инвесторлар томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, Хитой корхонаси вакилларини мавжуд каръерлар ва саноат ҳудудлари билан таништирилишини билдирди.
СССП компанияси муҳандислик дизайни ва техник модификацияси, асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш, техник хизмат кўрсатиш, ақлли завод қуриш, «яшил» технологияларни лойиҳалаш каби йўналишларга ихтисослашган.

























Изоҳлар 0
…