12:41 / 19.07.2023
72

Ўзбекистонда 75 фоиз тадбиркорлар яқин 3 ойда бизнеси яхшиланишини кутяпти

Ўзбекистонда 75 фоиз тадбиркорлар яқин 3 ойда бизнеси яхшиланишини кутяпти

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тадбиркорлар орасида ишбилармонлик муҳити ҳолати бўйича сўров ўтказди.

Қайд этилишича, июнь ойида ишбилармонлик муҳити кўрсаткичининг бироз пасайишига қарамай, у ижобий соҳада қолмоқда. Кўрсаткичнинг яхшиланиши қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳозирги ҳолатнинг ўсиши ва компанияларнинг яқин келажакдаги умидларининг ижобий характери билан таъминланган.

Июнь ойида жамланган ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи май ойидаги кўрсаткичга нисбатан 3 пунктни йўқотди ва 57 пунктни ташкил этди, бу мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини ижобий деб баҳолайди.

Май ойида ўз бизнесининг ҳозирги ҳолатини "яхши" деб қайд этган респондентларнинг улуши 40 фоиз бўлган бўлса, июнь ойида уларнинг сони сезиларли даражада 46 фоизгача ошди.

Шу билан бирга, бизнес ҳолатининг пессимистик табиати бир хил даражада қолмоқда. Хусусан, тадбиркорларнинг 12 фоиз ўз бизнесининг ҳозирги ҳолатини "ёмон"деб баҳоламоқда.

Келгуси 3 ой ичида ўз бизнесининг умумий аҳволи яхшиланишини кутаётган тадбиркорларнинг улуши 75 фоизни ташкил этди, 70 фоизи товар ва хизматларга талабнинг янада ошишини кутмоқда ва 68 фоизи ходимлар сонини кўпайтиришни режалаштирмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда 75 фоиз тадбиркорлар яқин 3 ойда бизнеси яхшиланишини кутяпти