12:21 / 30.07.2023
114

Марказий банк: Сув танқислиги сабаб мева–сабзавотлар нархи ошиши мумкин

Марказий банк: Сув танқислиги сабаб мева–сабзавотлар нархи ошиши мумкин

Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати шарҳида минтақада сув танқислиги муаммоси жиддий тус олаётгани сабаб мева ва сабзавотлар нархи юқори тебраниши мумкинлиги келтирилган.

Шарҳда ёзишича, 2023 йилнинг 1-ярим йиллигида ташқи инфляцион хатарларнинг юмшаб бориши кузатилган ва импорт товарлари нархлари орқали инфляцияни оширувчи таъсирлар камайиб борган. Бироқ ушбу даврда бюджет харажатларининг юқори бўлгани, реал даромадларнинг ўсиши барча соҳаларда кузатилаётгани, шунингдек, чакана кредитлар бозорида юқори ўсиши иккинчи ярим йилликда ҳам истеъмол талабни рағбатлантирувчи асосий драйверлардан бўлиб қолади.

“Ўз навбатида, озиқ-овқат маҳсулотлари таъминотида узилишлар тўлиқ бартараф этилмагани, шунингдек, иқтисодиётда истеъмол талабининг юқорилиги базавий озиқ-овқатлар ва хизматлар инфляциясида кўпроқ намоён бўлмоқда. Бундан ташқари, минтақада сув танқислиги муаммосининг жиддий тус олаётгани шароитида мева ва сабзавотлар нархидаги юқори тебранишлар кузатилиши мумкин”, — дейилади манбада.

Прогнозларга кўра, жорий йил якуни бўйича инфляция даражаси 8,5—9,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Ўз навбатида, умумий инфляциянинг 8,5—9,5 фоиз доирасида барқарор шаклланиши, йил сўнггигача базавий инфляция даражасини 7,5—8,5 фоизгача пасайишини талаб этади.

Шунингдек, жорий йил якуни бўйича Ўзбекистон ялпи ички маҳулотининг реал ўсиши 5–6 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда. Халқаро молиявий ташкилотлар ҳам мавжуд иқтисодий шароитларни инобатга олиб, давлатлар бўйича ўсиш прогнозларини янгилади.

Хусусан, Жаҳон банкининг Халқаро валюта жамғармаси июнь ойидаги “Глобал иқтисодий истиқболлар” прогнозларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти 2023 йилда 5,1 фоиз, 2024 йилда эса 5,4 фоиз атрофида ўсиши прогноз қилинмоқда. Шу билан бирга, мамлакат ташқи савдо амалиётлари 2023 йилда барқарор сақланиб қолиши ва экспорт (олтинсиз) ҳажми 10—15 фоиз, импорт ҳажмининг 12—17 фоиз атрофида ўсиши кутилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Марказий банк: Сув танқислиги сабаб мева–сабзавотлар нархи ошиши мумкин