Ўзбекистонда март ойи ўрталарида “Ўзбекнефтгаз” заправкаларида Аи-92 бензинини 7 минг 500 сўмдан сотиш бошланган эди. Ўшанда чегирма фақат чекланган муддатда амал қилиши таъкидланганди, лекин чегирма муддати қачон тугаши аниқ айтилмаганди. Ушбу бензин нархи кўтарилишидан аввал ўша вақтда Аи-92 бензини 9 минг 200 сўм атрофида эди.
Яна арзонлашади
Апрель ойи охирига келиб ижтимоий тармоқларда 1 майдан Аи-92 бензини нархи яна кўтарилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Энергетика вазирлиги бунга жавобан Аи-92 маркали автобензин нархи май ойи ичида 7 минг 500 сўмдан ҳам арзонлашиши кутилаётганини эълон қилганди. Лекин орадан 3 ой ўтган бўлса-да, нарх арзонлашмади.
Чегирма тугади
1 август куни ижтимоий тармоқларда “Ўзбекнефтгаз” заправкаларида Аи-92 бензини нархи 1100 сўмга кўтарилгани, яъни 8 минг 600 сўмдан сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга изоҳ олиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов билан боғландик.
Маълумот учун, Ўзбекистонда Аи-80 бензини учун акциз солиғини “нол” ставкада қўллаш муддати 2023 йил охиригача узайтирилган. Ҳозирги кунда “Ўзбекнефтгаз” заправкаларида Аи-80 бензини 6 минг 50 сўмдан сотилмоқда.