Марказий банк июль ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари бўйича малумотларни эълон қилди.
Унга кўра, аҳолининг инфляция бўйича кутилмалари 0,3 фоиз бандга пасайиб, 13 фоизни ташкил қилган.
Аҳоли келгусида нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:
- валюта курси ўзгариши (59 фоиз);
- ёқилғи ва энергия нархларининг қимматлашиши (36 фоиз);
- нархларнинг сунъий оширилиши (32 фоиз).
- иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши (32 фоиз);
- коммунал хизматларнинг қимматлашиши (32 фоиз).
Тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари
Июль ойи якунлари бўйича келгуси 12 ой учун нархлар ўсишига оид респондент тадбиркорлик субъектларининг кутилмалари 13,5 фоизни ташкил қилиб, ўтган ойга нисбатан 0,3 фоизга ошган.
Бизнес вакиллари нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:
- валюта курсининг ўзгариши (60 фоиз);
- ёқилғи ва энергия ресурсларининг қимматлашиши (37 фоиз);
- иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши (33 фоиз);
- коммунал хизматларнинг қимматлашиши (29 фоиз).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Боррел: АҚШ Россияга 300 километргача ичкарига зарба беришга рухсат берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”