20:13 / 23.08.2023
235

Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун қанчалик жозибали?

Фото: Google Images 

Сўнгги йилларда илгари инвесторларнинг Ўзбекистон бозорига кириши ва эркин фаолият юритишига тўсқинлик қилган барча омиллар бартараф этилиб, тадбиркорлик учун қулай шароитлар яратила бошланди.

Натижада киритилган йиллик хорижий сармоялар ҳажми илк бор 10 миллиард долларга етди. Бу 2017 йилга нисбатан 3 баробарга кўп демакдир.

Шу ўринда сўнгги йилларда сармоядорлар учун қандай шароитлар яратилаётганига тўхталсак:

— хорижий инвесторлар билан ишлашнинг яхлит тизими жорий қилинди. Инвестиция, саноат ва савдо вазирлигида лойиҳа ташаббусидан бошлаб то уни ишга туширишгача бўлган барча жараёнларда инвесторларга “ягона дарча” орқали кўмаклашиш йўлга қўйилди;

— хорижий тадбиркорлар масалаларини тезкор ҳал этиш, уларнинг давлат раҳбари билан бевосита мулоқотини йўлга қўйиш мақсадида Хорижий инвесторлар кенгаши иш бошлади;

— ишбилармонлар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш мақсадида чет эллик инвесторлар учун кўчмас мулк сотиб олиш, Ўзбекистонга келиб-кетиш ва яшаш шартлари кескин соддалаштирилди;

— мамлакатда очиқлик сиёсатини таъминлаш учун 90 та хорижий давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш имконияти яратилди. Яна 60 га яқин мамлакат фуқароларига эса енгиллаштирилган тартибда виза олиш имконияти берилди.

— хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида маъмурий судларга катта ваколатлар берилди. Эндиликда инвесторлар ва улар билан ишлаётган тадбиркорлар судда ўз талабининг тўғрилигини исботлаши шарт эмас. Давлат идораси ўз қарорининг қонунийлигини исботлаб беришга мажбур бўлади. Юзага келган ҳар қандай ноаниқликлар эса инвесторлар фойдасига ҳал қилинади.

Таъкидлаш жоиз, хорижий тадбиркорлар ва инвесторлар фаолияти учун амалга оширилган ислоҳотлар натижасида мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш, тўғридан тўғри инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш, инвесторларнинг давлат сиёсатига бўлган ишончини ошириш, давлат органларининг инвесторлар билан ўзаро манфаатли шериклигини мустаҳкамлаш учун мукаммал пойдевор яратилмоқда.

Хорижий тадбиркорларга Ўзбекистонда ҳеч қандай тўсиқларсиз тадбиркорлик билан шуғулланиш, ҳуқуқий ҳимоя ва кафолатлар татбиқ этилиши хориж инвестицияларини жалб қилиш жараёнини фаоллаштиришга шарт-шароит яратади.

Шу билан бирга, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишни давом эттириш, юқори технологик рақобатдош тармоқларни яратиш, илғор хориж технологиялари ва бошқарув тажрибаларини татбиқ этиш имконини беради.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун қанчалик жозибали?