08:08 / 11.09.2023
96

Ўзбекистон ва Хитой 190 млн долларлик 14 та лойиҳа бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон ва Хитой 190 млн долларлик 14 та лойиҳа бўйича келишувга эришди

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида  (ИССВ) вазир ўринбосари Сарвар Ҳамидов ва Ўзбекистонда бўлиб турган Хитой Халқаро тараққиёт ҳамкорлик агентлиги раиси ўринбосари Дэн Боцин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

ИССВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида Хитой ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобидан лойиҳаларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилиб, икки томонлама молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хитой томони Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотларни юқори баҳолади ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштиришга тайёрлигини билдирди.

Йиғилиш якунида устувор йўналишларда грант лойиҳаларини амалга ошириш бўйича меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ҳужжатда қишлоқ ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва институционал ривожланиш каби соҳаларда умумий қиймати 190 миллион доллардан ортиқ бўлган 14 та лойиҳани амалга ошириш назарда тутилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон ва Хитой 190 млн долларлик 14 та лойиҳа бўйича келишувга эришди