12:13 / 12.09.2023
142

Жисмоний ва юридик шахсларга ҚҚСни тўлиқ қайтариб бериш тизими кенгайтирилади

Жисмоний ва юридик шахсларга ҚҚСни тўлиқ қайтариб бериш тизими кенгайтирилади

Президент “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

2024 йил 1 январдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга қўшилган қиймат солиғини тўлиқ қайтариб бериш тизими қуйидагилар ҳисобидан кенгайтирилади.

  • хорижий туристларга – Ўзбекистон халқаро аэропортларида Ўзбекистон ҳудудида сотиб олинган ва Tax free тизими бўйича расмийлаштирилган маҳсулотлар учун;
  • туроператорларга – хорижий контрагентлар билан шартномалар доирасида кўрсатилган экспорт хизматлари учун.

Аввалроқ президент қарори билан солиқ органларининг камерал текширувлар бўйича ваколатлари қисқартирилганди. 

Солиққа оид ишлар иқтисодий судлардан маъмурий судларга ўтказилиб, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилдан 3 йилга туширилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Жисмоний ва юридик шахсларга ҚҚСни тўлиқ қайтариб бериш тизими кенгайтирилади