
Венесуэла Колумбия билан чегарани очишди ва мамлакат аҳолисига ҳаёт учун керакли бирламчи - озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотларини ушбу давлатдан сотиб олишга чақирди, дея хабар беради BBC.
Ўтган ҳафта Венесуэла - Колумбия чегарасига 35 минг одам тўпланган. Бу бир йил муқаддам Венесуэла президенти томонидан чегаранинг ёпилганидан бери илк марта энг кўп одам йиғилишидир. Ўшанда президент Николас Мадуронинг бундай қарор қилишига трансчегаравий жиноятнинг олдини олиш кўзда тутилган эди.
Амалдорлар эса бирламчи истеъмол моллари катта миқдорда харид қилиниши оқибатида ҳар икки давлат аҳолиси ўртасида низолар келтириб чиқаришидан хавотирда. Ҳозирда иқтисодий инқироз сабабли Венесуэлада озиқ-овқат ва дори-дармонга бўлган аҳоли эҳтиёжини қондириб бўлмаяпти.
2014 ва 2015 йилларда мамлакат ЯИМ кескин тушиб кетди халқаро валюта жамғармаси эса нефтнинг нархи ошганлигига қарамасдан жорий йилда мамлакат иқтисоди 8% камайишини тахмин қилмоқда. Президент Мадуро бунда Венесуэлага "иқтисодий уруш" очган Вашингтонни қўллаб-қувватллаётган корпорацияларни айбламоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг