10:13 / 02.10.2023
314

Ўзбекистонда юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомагистрал қурилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 октябр куни Доҳа шаҳрида ўзига ажратилган қароргоҳда Power International Holding компанияси бошқаруви раиси Мутаз ал-Ҳаййатни қабул қилди.

Power International – дунёнинг 19 та мамлакатида энергетика, нефть-кимё, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт инфратузилмаси, соғлиқни сақлаш, туризм каби соҳаларда фаол иш олиб бораётган Қатарнинг энг йирик миллий холдинги. Яқин Шарқдаги етакчи кўп тармоқли компаниялардан биридир.

Бугун ушбу компания билан ҳамкорликда Жиззах вилоятида келгусида минтақанинг энг катта агросаноат мажмуаси бўладиган замонавий чорвачилик кластери қурилмоқда.

Мамлакатда юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомобиль магистралини барпо этиш, аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ишбилармонлик ва меҳмонхона инфратузилмаси, соғлиқни сақлаш объектларини ташкил этиш истиқболли лойиҳалар сифатида қайд этилди.

Қатар томони тез орада ҳолдинг Ўзбекистонда ўз офисини очишини маълум қилди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомагистрал қурилади