date
views 12 931

Мева-сабзавот ярмаркасида 2 млрд долларлик шартномалар имзоланди

Мева-сабзавот ярмаркасида 2 млрд долларлик шартномалар имзоланди

Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида мева-сабзавотларни экспорт қилиш бўйича 270 шартнома тузилди.

Тошкентда 12−16 июль кунлари бўлиб ўтган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича қиймати 2 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 270 шартнома имзоланди, дея хабар беради "gazeta.uz".

Экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг 27 фоизини сабзавотлар, 25 фоизини узум, 20 фоизини мевалар, 17,6 фоизини қуритилган ва қайта ишланган маҳсулотлар, 8,4 фоизини дуккакли маҳсулотлар, 2 фоизини қовун ташкил қилди. Ярмарка ниҳоясига етган бўлса-да, шартномалар тузиш ишлари давом этмоқда.

Ярмаркада Ўзбекистоннинг мева-сабзавот соҳаси маҳсулотларини бутун республикадан 170 дан зиёд компаниялар иштирок этди. Маросимда АҚШ, Британия, БАА, Жанубий Корея, Япония, Италия, Франция, Малайзия, Ҳиндистон, Россия, Латвия, Озарбайжон, Туркманистон, Эрон, Афғонистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлари тадбиркор доираларининг 300 дан зиёд вакиллари иштирок этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Мева-сабзавот ярмаркасида 2 млрд долларлик шартномалар имзоланди