Ўзбекистон ва Еврокомиссия қишлоқ хўжалиги бўйича молиявий битимни имзолади
Фото: Telegram / Бахтиёр Саидов
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Брюссел шаҳрида Еврокомиссия раиси ўринбосари Валдис Домбровскис билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари ўзининг Telegram канали орқалимаълум қилди.
“Еврокомиссия раиси ўринбосари Валдис Домбровскис жаноблари билан учрашдик. Мулоқотимиз чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги, айниқса, иқтисодий йўналишда тобора мустаҳкамланиб бораётган ҳамкорликнинг кенг кун тартибини кўриб чиқдик”, — деб ёзади вазир.
Қайд этилишича, ўзаро савдони янада ривожлантириш, Европа бозорига экспорт кўрсаткичларини ошириш, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаш, муҳим хом ашёлар бўйича ҳамкорлик қилиш муҳокамамизнинг асосий мавзуларидан бўлган. Шунингдек, томонларқишлоқ хўжалигида лойиҳа амалга ошириш бўйича Молиявий битимниҳам имзолаган.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов “Европа Иттифоқи — Марказий Осиё” 19-вазирлар йиғилишида иштирок этиш учун Люксембургга борган. Йиғилишда вазирлар кенг қамровли ҳамкорлик натижасида эришилган ютуқларни сарҳисоб қилди ва келгуси йил учун асосий устувор вазифаларнибелгилаб олди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ташриф давомида Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Ютта Урпилайнен билан ҳамучрашди, Австрия Европа ва ташқи ишлар федерал вазири Александр Шалленберг билан Ўзбекистон—Австрия икки томонлама муносабатларини муҳокама қилди, Руминия ташқи ишлар вазири Луминита Одобеску билан мамлакатлари ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришни кўриб чиқди.