12:31 / 31.10.2023
423

Ўзбекистон «Толибон» билан йирик шартномалар имзолади

Ўзбекистон «Толибон» билан йирик шартномалар имзолади

29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев Кобул шаҳрида Афғонистон Бош вазири ўринбосари Абдул Ғани Мулла Бародар билан учрашди.

Учрашув чоғида бош вазир ўринбосарлари Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга доир қатор масалаларни муҳокама қилишди.

Бундан ташқари, Қобул шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон вазирлик ва идоралари иштирокида кенгайтирилган учрашув бўлиб ўтди, унда савдо-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Мамлакатимиз делегация таркибидан Ўзбекистоннинг энергетика, сув хўжалиги, кончилик саноати ва геология, қишлоқ хўжалиги, инвестиция, саноат ва савдо, транспорт, ташқи ишлар вазирликлари, шунингдек, бир қатор бошқа идоралар, тармоқ агентликлари ҳамда уюшмалари раҳбарлари ўрин олди.

Қобулда ўтказилган учрашувларда «Сурхон – Пули-Хумри» электр узатиш тармоғи қурилиши лойиҳасини амалга ошириш, Ўзбекистоннинг Қобул ва Мозори Шариф шаҳарларидаги савдо уйлари фаолиятини қайта тиклаш ва жонлантириш, Афғонистонда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ваколатхонасини очиш, шунингдек, халқаро юк ташиш, божхона назорати ҳамда фойдали қазилмали конларни ўрганиш ва ривожлантириш истиқболларига оид бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон делегациясининг Қобулга ташрифи доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган миллий маҳсулотлар кўргазмаси, шунингдек, икки мамлакатнинг давлат идоралари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида «B2B» ҳамда «G2B» форматидаги учрашувлар ўтказилди.

Натижаларга кўра, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати, транспорт-логистика, кимё саноати, фармасевтика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, чарм-пойабзал, электротехника саноати каби соҳаларда 1 млрд 185 млн долларлик экспорт-импорт шартномалари ва битимлар имзоланди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон «Толибон» билан йирик шартномалар имзолади