12:00 / 08.11.2023
163

Эндиликда ўзбек маҳсулотларини Европа бозорларида сотиш имконияти пайдо бўлди

 
Фото: Google Images

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсадларидан бири мамлакатни дунёнинг иқтисодий ривожланган давлатлар қаторига киритишдир.

Ҳар бир давлат учун ушбу жараённинг асосий омилларидан бири албатта жаҳон бозорида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришдир. Айнан шу йўналишда сўнгги йилларда мамлакатимизда қатор самарали чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Бунинг далили тариқасида шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда миллий маҳсулотларимизни Европа Иттифоқи бозорларида сотиш имкони пайдо бўлди. Аҳолиси 500 млн дан ортиқ бўлган ЕИ дунёдаги энг катта бозорлардан бири ҳисобланади. Жумладан, Европанинг тўқимачилик саноатида бозор ҳажми 98 миллиард долларни, чарм-пойабзал саноатида 24 миллиард долларни, қишлоқ хўжалиги саноатида 24 миллиард долларни ташкил этади.

Шу ўринда ЕИ бозорига қулай шартларда чиқиш Ўзбекистон учун ҳар доим долзарб бўлиб келган. 2021 йилда бу борада катта қадам ташланди. Яъни Ўзбекистон Европа Иттифоқининг GSP+ умумий преференсиялар схемаси бўйича бенефициар мамлакат сифатида қабул қилинди.

Маълумот учун: преференсиялар бош тизими (GSP +) бу ривожланаётган мамлакатлар томонидан ривожланган мамлакатларга экспорт қилинадиган товарларга имтиёзли божхона тарифлари тизими. GSP + деярли барча саноат ва айрим қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қамраб олади.

GSP+ тизими матолар, кийим-кечак ва пластик маҳсулотлар каби бир қатор муҳим 6200 экспорт товарларига тарифлар бекор қилиниши боис Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги савдони кўпайтириш учун қўшимча имкониятлар тақдим этди.

Жумладан, агар 2016 йилда Европа иттифоқи билан товар айирбошлаш ҳажми қарийб 1,98 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич икки баробардан кўпроққа ўсди ва 4,5 миллиард долларни ташкил этди.

Шу билан бирга, GSP+ оддий савдо воситасидан кўра муҳимроқ. GSP+ тизимига қўшилаётганда мамлакатлар инсон ва меҳнат ҳуқуқларига, атроф-муҳит ва иқлим муҳофазаси ва сифатли бошқарувга оид 27 асосий халқаро конвенция ларини самарали амалга ошириш мажбуриятини оладилар. GSP Регламенти GSP+ олувчиларининг мажбуриятларини доимий кузатиб боришни назарда тутади.

Ўзбекистоннинг GSP+ бенефициари сифатида қабул қилиниши ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат соҳасидаги ислоҳотларни ва изчил ижобий ривожланишни акс эттиради. Ўзбекистон ҳукумати ишбилармонлик муҳити, суд-ҳуқуқ тизими, меҳнат шароитлари, маъмурий ҳисобдорлик ва самарадорликни ошириш борасида кўплаб улкан ислоҳотларни амалга оширяпти.

GSP+ дан самарали фойдаланиш савдо-сотиқ ва иқтисодий муносабатларни ҳамда Ўзбекистон ва Европа бизнес вакиллари ўртасидаги ўзаро даромадли алоқаларни кенгайтириш имкониятини яратади.

Энг асосийси, буларнинг барчаси халқ фаровонлигига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Савдо алоқаларнинг чуқурлашиши мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятнинг кенгайишига ва янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Эндиликда ўзбек маҳсулотларини Европа бозорларида сотиш имконияти пайдо бўлди