16:50 / 13.11.2023
164

Президент фармони: Кредит тарихи “тоза” бўлган тадбиркорларга кафиллик ёрдами берилади

Президент фармони: Кредит тарихи “тоза” бўлган тадбиркорларга кафиллик ёрдами берилади

Президент фармони билан Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси тадбиркорларни самарадорлик кўрсаткичларидан келиб чиқиб, қўллаб-қувватлаши жорий этилмоқда.

Эндиликда миллий ва хорижий валютада кичик ҳамда ўрта тадбиркорларга ажратиладиган кредит, лизинг, банк кафолати ҳамда аккредитивларга 500 миллион сўмдан 5 миллиард сўмгача кафиллик ёрдами бериш кўзда тутилмоқда.

Бунда компанияга мурожаат қилмасдан банклар воситачилигида портфел кафиллигини тақдим этиш оқали тадбиркорнинг 5 иш куни тежалмоқда.

Яхши ва ундан юқори кредит тарихига эга тадбиркорларга қўшимча кредитлар бўйича такроран (амалда тадбиркорга битта кредит учун берилади) кафиллик бериш орқали унинг фаолиятини кенгайтириш кўзда тутилмоқда.

Амалда кафиллик кичик тадбиркорларга фақат миллий валютадаги кредитларга 2,5 миллиард сўмгача тақдим этилади.

Маълумот учун, 2018–2023 йилларда 14 минг нафар тадбиркорнинг 27 триллион сўм кредитлари бўйича 10,5 триллион сўмлик кафиллик тақдим этилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Президент фармони: Кредит тарихи “тоза” бўлган тадбиркорларга кафиллик ёрдами берилади