
Доллар курси 6 ҳафтадирки, жаҳоннинг асосий валюталарига нисбатан энг қуйи даражада сақланиб турибди. Бунга, Федерал захира тизимининг фоиз ставкаларини кўтаришга шошилмаслиги борасидаги эҳтимоллар сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар берди.
Уолл-стритдаги савдолар кўрсаткичи пасайиши билан доллар қадри ҳам туша бошлаган. Қайд этилишича, биржа индекслари иқтисодий маълумотларнинг ишончли бўлмагани ва нефть нархининг пасайиши сабаб энг ёмон натижани кўрсатган.
Гарчи АҚШ аҳолисининг харажатлари кўпайган бўлса-да, бозорлар пул қадрсизланишига оид рақамларнинг пастлигига эътибор қаратишган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар