date
views 6 855

Россия ва Туркия иқтисодий ҳамкорлик бўйича 3 йиллик дастур ишлаб чиқади

Россия ва Туркия иқтисодий ҳамкорлик бўйича 3 йиллик дастур ишлаб чиқади

Россия президенти Владимир Путин Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжумани вақтида маълум қилдики, Россия ва Туркия 2016–2019 йилларда иқтисодий ҳамкорлик қилиш борасида махсус дастур ишлаб чиқилади.

Олий даражадаги учрашув якунидаги келишувга кўра, қабул қилинадиган дастурда савдо-иқтисодий соҳалардан ташқари, илмий-техник ва маданий ҳамкорлик ҳам кўзда тутилади.

У бу дастур яқин вақтлар ичида имзоланишини билдирган.

Бундан олдинроқ Путин турк компаниялари учун Россияда фаолият олиб бориш бўйича қўлланган чекловлар бекор қилинишини айтганди.

Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Россия ва Туркия иқтисодий ҳамкорлик бўйича 3 йиллик дастур ишлаб чиқади