Капитал бозорини ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида солиққа тортилмайдиган даромад турлари кўпайтирилди. Бу ҳақда Давлат солиқ хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, Солиқ кодексининг 378-моддасига солиқ солинмайдиган даромадларнинг қуйидаги турлари киритилган:
1) акциялар оммавий жойлаштирилганда корхона ходимининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан ошмайдиган ушбу корхона ходимининг акцияларга эгалик қилиш режаси доирасида акция сотиб олишга йўналтирилган маблағлари;
2) солиқ тўловчилар иш ҳақи ва бошқа даромадининг маҳаллий фонд бозорида эмиссия қилинган қимматли қоғозларни сотиб олиш учун шахсий инвестиция ҳисобварағига йўналтириладиган қисми, қуйидаги шартларда:
а) солиқ даври давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 100 бараваригача бўлган қийматда;
б) тўловлар ўсиб бормайдиган тартибда тўланганда ва бир йўла тўланадиган тўловларни шартноманинг амал қилиш муддати бошланган кундан эътиборан 12 ой ичида қайтариб олмаслик шарти билан.
Ушбу шартлар бузилган ёхуд шартнома муддатидан олдин бекор қилинган ва пул маблағлари тўлиқ ёки қисман қайтарилган тақдирда, қайтариладиган маблағларга тўлов манбаида солиқ солиниши лозим.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг