13:13 / 03.02.2024
87

Ўзбекистонда ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади

Ўзбекистонда ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади
Қўшилган қиймат солиғи бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2024 йил 1 апрелдан ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади. Савдо ва хизмат кўрсатиш турлари, айрим маҳсулотларни Ўзбекистонга олиш кириш ҚҚСга тортилади.

Жумладан:
- савдо айланмаси бўйича;
- тиббий хизматлар;
- ветеринария хизматлари;
- дори воситалари;
- ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар.

Ўбекистон ҳудудига олиб киришда:
- дори воситалари;
- ветеринария дори воситалари;
- тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар;
- шунингдек, қонунчиликда белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хомашё.

Аҳолига кўрсатиладиган хизматларни реализация қилиш бўйича:
- сув таъминоти;
- канализация;
- санитария жиҳатдан тозалаш;
- иссиқлик таъминотига ҚҚС ҳисобланади.

Маълумот учун, ҳозирда ушбу хизматларни кўрсатиш бўйича айланмага ҚҚСнинг нол даражали ставкаси қўлланиб келинмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади