Forbes нашри дунёнинг энг кучсиз ва энг заиф валюталари ўнталигини эълон қилди. Унга кўра ўзбек сўми аввалги йилдаги 7-ўриндан бир поғона юқорилаб, 6-ўринга жойлашган.
Рейтингда ҳамон Эрон риали пешқадамлигини сақлаб турибди. Ҳозирда 1 АҚШ доллари 42 00 риални ташкил қилмоқда.
Иккинчи ўринда ҳам ўзгариш рўй бермаган. Ҳамон Вьетнам донги Эрондан кейин энг заиф валюта бўлиб турибди. 1 АҚШ доллари 24 500 донгга тенг.
Учинчи ўринда эса Лаос миллий валютаси кип бормоқда. 1 АҚШ доллари деярли 21 минг кипга тенг.
Ўзбек сўми эса юқорида таъкидланганидек 6-поғонадан жой олган. Эътиборлиси 2023 йилги рейтингда сўм 7-ўринда эди. Марказий банк маълумотига кўра, 1АҚШ доллари 12 495 сўмни ташкил қилмоқда.
Қуйида 1 АҚШ долларига нисбатан дунёдаги энг арзон ўнта валютанинг қийматлари келтирилган:
1. Эрон риали — 42 037
2. Вьетнам донги — 24 535
3. Лаос кипи — 20 839
4. Серра-Леоне леонеси — 19 750
5. Индонезия рупияси — 15 635
6. Ўзбек сўми — 12 495
7. Гвинея франки — 8 584
8. Парагвай гуаранаси — 7 293
9. Уганда шиллинги — 3 878
10. Ироқ динори — 1 308 “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”