Фото: CBC
Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтаётган Жаҳон савдо ташкилотининг конференцияси доирасида Исроил томонидан Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш сўровини ратификация қилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабар берди.
Тегишли ҳужжатни Исроил иқтисодиёт вазири Нир Баркат Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев билан учрашувда имзолади.
“Икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш Исроил компаниялари учун катта имкониятдир”, — дейди Баркат.
ЖСТга аъзо бўлиш учун барча аъзо давлатларнинг розилиги керак, Ўзбекистон эса 160 та давлатнинг қўллаб-қувватлашини таъминлаши керак.
Жаҳон савдо ташкилоти 1995 йил 1 январда халқаро савдони эркинлаштириш ва аъзо давлатларнинг савдо-сиёсий муносабатларини тартибга солиш мақсадида тузилган интеграцион ташкилотдир. Унга аъзо бўлиш жараёни бир қанча босқичларни ўз ичига олади, жумладан, аъзолик бўйича музокаралар, ЖСТ қоидаларига риоя қилиш учун тегишли иқтисодий ва қонунчилик чораларини қабул қилиш ва ниҳоят, ЖСТ аъзоларининг розилигини тасдиқлаш.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 19 сентябрь куни президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессияси доирасида Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказган эди. Унда ЖСТ бош директори Ўзбекистон томонидан ташкилотга аъзо бўлиш борасида кўрилаётган чораларни юқори баҳолаган. Нгози Оконжо-Ивеала ЖСТ котибияти Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳамда мамлакат яқин келажакда ташкилотга қўшилишига ишонч билдирганди.
2024 йил февралда Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинган. Унинг доирасида Республикадаги 5 та қонун ЖСТ битимларига уйғунлаштирилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”