Энергетика вазирлиги хабарига кўра, табиий газ босимининг меъёрий схемага қайтгани сабаб электр энергияси етказиб беришда 17 февралдан буён амалга киритиб келинган чекловлар бекор қилинди.
10 март куни электр станциялар орқали 238,9 миллион киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу режадагига нисбатан 4 фоизга кўп бўлиб, бунинг учун иссиқлик станцияларида 48,2 миллион кубометр табиий газ, 16,8 минг тонна кўмир ҳамда 4 минг тонна мазут ёқилган.
Туркманистондан 15,6 миллион киловатт /соат электр энергияси импорт қилинди. Истеъмолчиларга режага нисбатан 8 фоиз кўп электр энергияси, 9 фоиз кўп табиий газ етказиб берилди.
10 март куни 1 325 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари орқали жами 13,41 млн кубометр табиий газ сотилди. Бу миқдор 7 март куни 14,91 млн кубометрни, 8 март куни 15,12 миллион кубометрни, 9 март куни эса 15 миллион 614 минг кубометрни ташкил қилди.
Автомобилларга газ қуйиш станциялари орқали жами 270 минг тонна суюлтирилган газ етказилди. “Ўзбекнефтгаз” томонидан барча АЁҚШга 661 тонна автобензин етказиб берилди.
18 февралдан газ заправкалар фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилганди. 22 февралдан бу чекловлар маҳаллий ҳокимликлар билан келишилиб, режа-график асосида босқичма-босқич олина бошланди. 7 мартдан уларнинг фаолияти тўлиқ тикланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди?
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади
Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар