Эртага, 13 мартдан, “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил 1-мавсумидаги лойиҳаларга овоз бериш бошланади.
Бу мавсумда республика бўйлаб жами 35 575 та таклиф келиб тушган. Ғолиб чиққан ташаббусларни молиялаштириш учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан жами 3,02 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
Жорий йилдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” жараёнларида овоз бериш босқичи бир фуқаро – бир овоз тамойили асосида амалга оширилади. Берилган овозлар эгасининг шахсига аниқлик киритиш ва ҳар бир фуқаро томонидан берилган овозни аниқлаш тизими жорий этилади. Бу ўз навбатида бир нечта сим-картаси бўлган фуқароларнинг бир неча марта овоз беришига чек қўяди. Ғолибларни аниқлашда ҳам ҳаққонийликни таъминлашга хизмат қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”