06:00 / 16.03.2024
209

1 апрелдан биржада нефт маҳсулотлари ва суюлтирилган газ улгуржи нархлари ўзгаради

1 апрелдан биржада нефт маҳсулотлари ва суюлтирилган газ улгуржи нархлари ўзгаради
2024 йил 1 апрелидан бошлаб, нефт маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга нисбатан солиқ ставкалари ўзгаради. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» хабар берди.

Қайд қилинишича,

1. Нефт маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги акциз солиғи:

- АИ-80 бензини маҳсулотининг 1 тоннаси учун 303 000 сўмдан 340 000 сўмга (37 000 сўмга);
- Авиакеросин (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 242 000 сўмдан 271 000 сўмга (29 000 сўмга);
- Дизел ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 291 000 сўмдан 326 000 сўмга (35 000 сўмга);
- ЭКО дизел ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 262 000 сўмдан 293 000 сўмга (31 000 сўмга) ўзгаради.

2. Нефть маҳсулотларини ва суюлтирилган газни якуний истеъмолчига реализация қилишда акциз солиғи:

- АИ-80 бензин учун маҳсулотининг 1 тоннаси учун 565 000 сўмдан 633 000 сўмга (68 000 сўмга);
- Дизел ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 516 000 сўмдан 578 000 сўмга (68 000 сўмга);
- Суюлтирилган газ маҳсулотининг 1 тоннаси учун 807 500 сўмдан 904 000 сўмга (96 500 сўмга) ошиши белгиланган.

Шу сабабли, «Ўзбекнефтгаз» АЖ нефт маҳсулотлари ва суюлтирилган газни биржа савдолари орқали сотишдаги бошланғич нархлари 2024 йил 1 апрелдан бошлаб акциз солиғи ўзгариши инобатга олинган ҳолда шакллантирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » 1 апрелдан биржада нефт маҳсулотлари ва суюлтирилган газ улгуржи нархлари ўзгаради