13:18 / 04.04.2024
59

Бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш воситалари кенгайтирилади

Бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш воситалари кенгайтирилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди, у билан ҳукуматнинг "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш, жумладан бизнес ташаббусларини молиялаштириш ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш бўйича яхлит тизим жорий этиш мақсадида қўллаб-қувватлаш воситаларини кенгайтириш ва улардан фойдаланиш шартларини янада соддалаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури ташаббускорларини танлаш, уларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш тўғрисида низомга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
  • Баҳолаш гуруҳлари уч иш кунида дастлабки рўйхатга киритилган лойиҳа ташаббускорларининг истиқболли лойиҳаларини танлаб олади. Бунда баҳолаш гуруҳининг ҳар бир аъзоси лойиҳаларни танлаб олиш ва тоифаларга ажратиш масалаларида уч иш кунида ўз фикр ва мулоҳазаларини бериши шарт. Гуруҳ аъзоси ушбу муддат давомида муносабат билдирмаган тақдирда, у томонидан ижобий хулоса берилган деб ҳисобланади;
  • ҳунармандлар, касаначилар ва оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширган ва молиявий воситалардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритган ўзини ўзи банд қилган шахслар белгиланган тартибда тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим;
  • лойиҳа ташаббускорларини молиявий қўллаб-қувватлаш усуллари рўйхати 500 млн сўмгача кредит билан тўлдирилди;
  • ўзини ўзи банд қилган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 100 млн сўмгача гаровсиз кредитларнинг 50 фоиз қисми уларнинг банк картасига ўтказиб берилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш воситалари кенгайтирилади