17:27 / 13.04.2024
126

Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи

Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда Кувайтнинг Marafie Group компанияси вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё".

Marafie Group ҳолдинг компанияси бош директори, Al-Tijaria компанияси бошқарув кенгаши раиси Абдулҳаким Марафи Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳаларга сармоялар киритишга тайёрлигини маълум қилди.

"Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва ҳўл мевалардан турли концентратлар тайёрлаш, меҳмонхона бизнеси, банк, туризм ва бошқа соҳаларга сармоя киритишдан манфаатдормиз", деди у.

Музокаралар якунида Marafie Group компанияси делегациясининг жорий йил 14-15 апрел кунлари Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этиш ва ва сафар давомида Тошкентда сармоя киритишнинг аниқ йўналишлари бўйича тегишли ташкилотлар билан учрашувлар ўтказиш бўйича келишиб олинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи