00:12 / 31.05.2024
127

Фарғона узумлари 2024 йилда катта миқдорда Америкага етказиб берилади

Фарғона узумлари 2024 йилда катта миқдорда Америкага етказиб берилади
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров АҚШнинг озиқ-овқат ва логистика бозорларида хизматларни таклиф қилувчи Natars NY Food корпорацияси вакилларини қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Учрашувда Фарғона вилоятида етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг АҚШга экспорти кўламини кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди.

2023 йил декабрь ойида Олтиариқ узумларини АҚШ бозорига олиб киришга воситачи бўлган ушбу компания вакиллари, вилоят мева ва сабзавотларига Қўшма штатларда етарли талаб борлиги, шунингдек, қуритилган мевалар, консерваланган маҳсулотлар, мева шарбатлари, ҳолва ва бошқа миллий ширинликларни ҳам америкалик истеъмолчиларга синов тариқасида тақдим этиш устида иш олиб бораётганликларини маълум қилди.

Яқин кунларда Фарғона вилоятида етиштирилган ва ишлаб чиқарилган қатор маҳсулотларнинг синов партияларидан иборат навбатдаги юк АҚШга юборилиши билдирилди. 2024 йилда Фарғона узумлари ҳам катта миқдорда Америкага етказиб берилиши ва бу масалада ҳозирдан барча тайёргарликлар кўрилаётгани айтиб ўтилди.

Маҳсулотнинг бозорда ўз ўрнига эга бўлиши, харидоргирлигини оширишда унинг кўриниши, сифати ва дизайни муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилиб, вилоят тадбиркорлари томонидан бу борада етарли иш ташкил этилишини таъминлашга келишиб олинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Фарғона узумлари 2024 йилда катта миқдорда Америкага етказиб берилади