13:11 / 01.06.2024
59

Тадбиркорларга газ бўйича асоссиз ҳисобланган 15 млрд сўм қарздорлик бекор қилинди

Тадбиркорларга газ бўйича асоссиз ҳисобланган 15 млрд сўм қарздорлик бекор қилинди
Фото: raqobat.gov.uz
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига Тошкент ва Сирдарё вилоятларидан икки нафар тадбиркор табиий газдан фойдаланганлик учун ноқонуний қарздорлик ёзилгани тўғрисида мурожаат қилди.

Тошкент вилоятидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолиятини кўрсатувчи МЧЖ қўмитага 2024 йил апрел ойида мурожаат қилиб, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Тошкент вилояти филиали томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланганидан норозилигини билдириб, мазкур масала белгиланган тартибда ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатишни сўраган.

Мазкур мурожаат юзасидан қўмитанинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида тадбиркорлик субъектига нисбатан асоссиз ҳисобланган 9,6 млрд сўмлик қарздорлик «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан «Ҳудудгазтаъминот корпоратив тизими» электрон дастурида таҳрирлаш йўли орқали чиқарилиши таъминланиб, тадбиркорнинг манфаатлари муваффақиятли ҳимоя қилинди.

Шунингдек, Сирдарё вилоятидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолиятини кўрсатувчи МЧЖ қўмитага жорий йилнинг март ойида мурожаат қилиб, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Тошкент вилояти филиали томонидан асоссиз пеня ҳисобланганидан норозилигини билдириб, мазкур масала белгиланган тартибда ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатишни сўраган.

Мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатлар бўйича қўмита томонидан олиб борилган ишлар натижасида тадбиркорлик субъектига асоссиз ҳисобланган 5,3 млрд сўмлик пеня «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан «Ҳудудгазтаъминот корпоратив тизими» электрон дастурида таҳрирлаш йўли орқали чиқарилиши таъминланиб, тадбиркорнинг масаласи ижобий ҳал этилишига эришилди.

«Қўмита тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ваколат доирасида амалий ёрдам кўрсатишга доимо тайёр эканлиги билдирилади», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Тадбиркорларга газ бўйича асоссиз ҳисобланган 15 млрд сўм қарздорлик бекор қилинди