17:03 / 03.06.2024
88

Ўзбекистон тамаки маҳсулотлари Саудия Арабистонига экспорт қилинади

Ўзбекистон тамаки маҳсулотлари Саудия Арабистонига экспорт қилинади
Фото: “Дунё” ахборот агентлиги
Ўзбекистондан 300 минг доллар қийматли тамаки маҳсулотлари Саудия Арабистонига экспорт қилинади. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон элчиси Нодиржон Тургунов BAT Middle east cluster импортёр корхонаси бош менежери Александр Ғанем билан учрашув ўтказди. Александр Ғанем сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари тобора ривожланиб, ўзаро савдо айланмаси ва инвестисиялар ҳажми кескин ўсиб бораётганини маълум қилди.

Бош менежер Ўзбекистондан тамаки маҳсулотларини сотиб олишни режалаштираётганини, хусусан 2024 йилда 300 минг АҚШ доллари миқдорида ушбу турдаги маҳсулотларни Саудия Арабистонига импорт қилиш мақсадини билдирди. Унинг айтишича, Ўзбекистон тамаки маҳсулотлари савдоси Саудия Арабистонидан ташқари Ироқ ва Иорданияда ҳам йўлга қўйилиши натижасида яқин истиқболда экспорт қиймати 1 миллион АҚШ долларига етказилади.

Учрашув якунида BAT Middle east cluster компанияси билан савдо ҳажмини кенгайтириш, Ўзбекистон маҳсулотларини Яқин Шарқ мамлакатлари бозорларидаги савдосини ошириш тўғрисида келишиб олинди.

Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 сентябридан тамаки ва пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун ҳар ойлик йиғим жорий этилади. Мазкур савдони амалга оширишга ойига БҲМнинг 10 фоизи (34 минг сўм) миқдорида тўловлар ундирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон тамаки маҳсулотлари Саудия Арабистонига экспорт қилинади