16:36 / 14.06.2024
95

АҚШ Савдо вакили: “Президент замонавийроқ ва дунёга янада боғланган давлат қурмоқчи”

АҚШ Савдо вакили: “Президент замонавийроқ ва дунёга янада боғланган давлат қурмоқчи”
11-12 июнь кунлари АҚШ Савдо вакили Кетрин Тай Ўзбекистонда бўлиб, қатор расмийлар, хусусан, президент Шавкат Мирзиёев билан ҳам учрашди. Тайнинг фикрича, республиканинг ЖСТга аъзо бўлиши жуда чўзилиб кетди. Лекин ҳар бир аъзо давлат билан келишиш, керакли ўзгариш ва қарорларни қабул қилиш вақт олиши тайин эди. Савдо вакилининг қўшимча қилишича, Ўзбекистон бу йўлда монополияни енгиши лозим. Хорижий инвестицияларни кўпроқ жалб қилиш буни осонлаштиради.

Кетрин Тай расмий доиралар билан музокараларидан кейин ОАВ вакиллари билан кўришиб, уларнинг саволларига жавоб қайтарди. Kun.uz журналистининг айнан ташкилотга аъзо бўлиш ва бунда монополияга барҳам бериш лозимлиги вазифаси хусусида саволга Тай хоним жавоб берар экан, вазифа оғир эканини айтди.

Монополияни йўқотиш осон иш эмас, лекин Ўзбекистон бунга яқин турибди. Президентнинг нигоҳи қаратилган. Ўзбекистондаги компаниялар кўпроқ инновацион, бир-биридан фойдали ва устун маҳсулотлар ишлаб чиқаришни оширса, бир-биридан илдамлашга уринса, монополия зарба олади. Ўзбекистон бу борада хорижий инвесторларни ҳам жалб қилиб, ижобий натижага эришиши мумкин. Масалан, мен бу йўлдаги хусусийлаштириш сиёсатини ижобий баҳолайман. Чунки бу Ўзбекистонни дунё иқтисодиётига улайди”, — дейди Кетрин Тай.

Россиянинг Украинадаги уруши Кремлга нисбатан мисли кўрилмаган санкциялар тўлқинини келтириб чиқарди.

Масалан, 2023 йил ҳисобига кўра, АҚШ Молия вазирлиги 2400 га яқин юридик ва жисмоний шахсларга санкция қўйди. Савдо вазирлиги эса Россия ва унинг иттифоқчиси Беларусга экспортни тақиқловчи назорат ўрнатди. Бироқ Москва санкцияларни четлаб ўтишга максимал ҳаракат қилди. Энергетика саноатига нисбатан қўлланган кенг қамровли санкцияларга қарамай, Россия компаниялари воситачилардан фойдаланган ҳолда дунё бўйлаб нефть ташишда давом этди. Хитой, Арманистон, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Ўзбекистон санкциялар сиёсатини айланиб ўтишда кўрсатилган ёрдамда асосий гумондор давлатлар. АҚШ савдо вакилидан айни масала хусусида сўралганда, Тай буни узоқ йиллик ҳамкорликка бурди.

Менинг ўйлашимча, минтақани бунга жалб қилиш – савдо алоқаларини диверсификациялаш томон хоҳиш. Бу давлатлар тарихан иқтисодий боғлиқ экани ҳам ҳисобга олинса, санкциялар сиёсатининг бузилиши бўлмайди. Лекин ҳозиргача биз бу давлатлардан Ғарб ва АҚШ санкцияларини ҳурмат қилган ҳолда савдода кўпроқ ҳамкорларни излаш, кўпроқ вариантларни излашга уринишни кўряпмиз”, — дейди АҚШ савдо вакили.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » АҚШ Савдо вакили: “Президент замонавийроқ ва дунёга янада боғланган давлат қурмоқчи”