18:47 / 08.08.2024
49

Мирзиёев ва Тўқаев қўшма лойиҳаларни ишга тушириш маросимида иштирок этди

Мирзиёев ва Тўқаев қўшма лойиҳаларни ишга тушириш маросимида иштирок этди
Фото: Президент матбуот хизмати
Икки томонлама музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Олмаота шаҳрида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Чирчиқ шаҳрида М.Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетининг филиалларини тантанали равишда очди.

«Ўзбек ва қозоқ олийгоҳлари филиалларининг ўзаро очилиши икки қардош мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг жадал ривожланаётганидан яна бир далолат бўлди.

Мазкур таълим муассасаларида талаб юқори бўлган техник йўналишлар бўйича малакали кадрлар тайёрланади
», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари «Сиан - Хорғос - Олмаота - Сариёғоч - Тошкент» йўналиши бўйича биринчи юк поездининг етиб келишига бағишланган маросимда ҳам иштирок этдилар.

Юк поезди Сиан шаҳридаги Қозоғистон-Хитой терминалидан «Хорғос» қуруқлик портига йўл олди. У ерда контейнерлар қайта ортилди ва Қозоғистон темир йўллари бўйлаб «Сариёғоч» станцияси орқали сўнгги манзилга – «Тошкент» станциясига жўнатилди.

Ушбу йўналиш юк ташиш вақтини қисқартириб, савдо ҳажмини оширишга кучли туртки беради.

Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлиси якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Қўшма баёнот ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг 2024-2034 йилларда стратегик шериклик ва иттифоқчилик дастурини тасдиқлаш ва Ташқи ишлар вазирлари кенгашини тузиш тўғрисидаги қарорларини имзолади.


Ташриф доирасида икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини қамраб олган ҳужжатлар тўплами қабул қилинди. Булар, жумладан:
  • Давлат чегараси режими тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;
  • Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари ва халқаро автомобил қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларга қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённомалар;
  • 2024-2025 йилларда маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро тадбирлар режаси;
  • Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Иқтисодиёт вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
  • Табиий монополияларни тартибга солиш ва рақобат сиёсати соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги баённомалар;
  • Ўзбекистон-Қозоғистон Экспертлар кенгашини таъсис этиш тўғрисида меморандум;
  • Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва дўстлик алоқалари қўмитаси ва Қозоғистон Республикаси Отандастар жамғармаси ўртасида ўзаро англашув тўғрисида битим;
  • 2024-2026 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Остона шаҳар ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси.



arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Мирзиёев ва Тўқаев қўшма лойиҳаларни ишга тушириш маросимида иштирок этди