07:00 / 16.09.2024
57

Ўзбекистон ва Германия ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?

Ўзбекистон ва Германия ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?
Самарқанд шаҳрида ўтган самарали музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Германия канцлери Олаф Шольц Қўшма декларацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Умуман, расмий ташриф доирасида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.

Булар:
  • Миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
  • Ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;
  • “Яшил Марказий Осиё” ташаббуси доирасида сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;
  • Ўта муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларация;
  • Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Париж битими доирасида иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум.




Бундан ташқари, 2024—2026 йилларга мўлжалланган Технологик шериклик ва саноат кооперацияси дастури қабул қилинди, шунингдек, Ўзбекистон ва Германиянинг етакчи корхоналари даражасида бир қатор битим ва шартномалар тузилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон ва Германия ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?