Ўзбекистонда 2024 йил 1 октябрь ҳолатига кўра ўзини ўзи банд қилган шахслар 4 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,4 фоизга (1,9 миллион нафарга) кўп. Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар умумий сонининг 57 фоизини эркаклар, 43 фоизини аёллар ташкил қилади.
Ҳудудлар кесимида ўзини ўзи банд қилган фуқаролар энг кўп Самарқанд вилоятида (470,1 минг). Ундан кейинги ўринларда Қашқадарё (413,6 минг) ва Тошкент (378,3 минг), Андижон (370,9) вилоятлари турибди. Тошкент шаҳрида ўзини ўзи банд қилганлар сони 365,1 минг кишини ташкил қилган.
Ўсиш кўрсаткичи энг юқори соҳалар (2023 йил 1 октябрга нисбатан):
- маиший хизматлар — 133,6 фоиз (987,4 мингта);
- ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш — 113,5 фоиз (203,5 мингта);
- ахборот-коммуникация — 96,7 фоиз (51,6 мингта).
Қўмитада келтирилган маълумотларга кўра, енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти бўйича рўйхатдан ўтган фуқаролар 611,6 минг нафарни ташкил этди. Шундан 344,7 минг нафари 2024 йилда рўйхатдан ўтган.
2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, енгил автомобилда йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширишига рухсат берилганди. Бунинг учун ҳайдовчилар аввало давлат Солиқ инспекцияси ҳудудий бўлимларига бориб ўзини ўзи банд бўлган шахс сифатида рўйхатдан ўтади. 300 минг сўм тўлаб гувоҳнома олади.
Сўнгра давлат хизматлари марказига бориб қўлидаги гувоҳномага асосан йўловчи ташиш лицензия варақаси олиш учун 1 йилга давлат божи тўлаб лицензия варақаси олади. Тўлов — 300 минг сўм. Шунда ҳайдовчи жами бўлиб 1 йилга 600 минг сўм сарф қилади. Бошқа, кунлик тўловлар йўқ. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”