11:02 / 07.10.2016
9 106

Самарқандда касб-ҳунарга ўқитиш маркази очилди

Самарқандда касб-ҳунарга ўқитиш маркази очилди

Меҳнат вазирлиги ва КОICA ҳамкорлиги доирасида касб-ҳунарга ўқитиш маркази очилди, деб хабар бермоқда "gazeta.uz" нашри.

Самарқандда касб-ҳунарга ўқитиш маркази очилди Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Жанубий Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамкорлигида амалга оширилаётган «Ўзбекистонда касб таълими имкониятларини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази иш бошлади.

ЎзАнинг хабар қилишича, Жанубий Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) президенти Ким Ин Шик раҳбарлигидаги делегация Самарқандга келди.

Меҳмонлар Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев, меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлигида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Ким Ин Шик Ислом Каримов қабрига гул қўйди ва унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ва KOICA ҳамкорлигида ҳаётга татбиқ этилаётган «Ўзбекистонда касб таълими имкониятларини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида мамлакатда касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлар, иш билан банд бўлмаган аҳоли меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга тайёрланмоқда. Бу йўналишда 2012 йилда Тошкент шаҳрида касб таълими маркази иш бошлаган эди. Ўтган даврда мазкур марказда икки мингдан ортиқ ёш таълим олди ва мутахассислиги бўйича иш билан таъминланди.

2015 йилда Самарқанд шаҳрида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, пайвандлаш ва чилангарлик, электр ва электроника, ахборот технологиялари йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган марказ ташкил этиш ишлари бошланди.

Ўтган бир йил давомида бу ерда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, замонавий архитектура талабларига тўла жавоб берадиган лойиҳа асосида ўқув-лаборатория бинолари, устахоналар, ётоқхона ва бошқа ёрдамчи бинолар қурилди.

«Марказда жаҳон тажрибасини инобатга олган ҳолда давлат таълим стандартлари асосида мутлақо янги ўқув режаси ва дастурлар ишлаб чиқилди, — дейди марказ директори Исмоил Эргашев. — Ўқитувчиларни ишга қабул қилиш ҳам танлов бўйича амалга оширилиб, талабгорлар Корея Республикасидаги етакчи университетлар профессорларидан иборат экспертлар иштирокида сараланди. Ўз навбатида танлов ва синовлардан муваффақиятли ўтган ўқитувчилар Жанубий Кореядаги Таълим ва технологиялар университетида малака ошириб қайтди».

Худди шундай марказлар Урганч, Шаҳрисабз ва Қўқонда ҳам очилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Самарқандда касб-ҳунарга ўқитиш маркази очилди