13:48 / 24.11.2024
9

Халқаро молия бозори шарҳи...

Халқаро молия бозори шарҳи...
Ноябр ойининг навбатдаги ҳафтасидаги муҳим воқеалар рўйхатидан Филаделфия Фед ишлаб чиқариш индекси ва мавжуд уй сотувлари маълумотлари ўрин эгаллади. Ҳудудлардаги ишлаб чиқариш секторининг ҳолатини акс эттирадиган Филаделфия Фед ишлаб чиқариш индекси маълумотларига кўра аҳвол кескин ёмонлашган. Чунки аввалги ойнинг 10,3 пунктли натижаси ва кутилаётган 7,4 пункт кўрсаткичига нисбатан, реал натижа -5,5 ни ташкил этган. Мавжуд уй сотувлари таҳлил қилинадиган бўлса, у ерда ҳолат анча яхшироқ эканлигини кўриш мумкин. Октябр ойида уй сотуви кутилганидан кўпроқ бўлган.

Jahon Insights канали экспертлари 18 ноябрдан 22 ноябргача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.

АҚШ топ фонд бозорлари индекси
- S&P500 – 5969 (ҳафта бошидан +1,68 фоиз, йил бошидан +25,15 фоиз);
- NASDAQ – 19003 (ҳафта бошидан +1,73 фоиз, йил бошидан +26,6 фоиз);
- DJI – 44296 (ҳафта бошидан +1,96 фоиз, йил бошидан +17,53 фоиз).

NASDAQ, Dow Jones ва S&P500 индекслари мос равишда 354 пункт, 852 пункт ва 99 пунктга кўтарилди.

Асосий қимматбаҳо металлар
- Олтин – 2715 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан +5,97 фоиз, йил бошидан +31,66 фоиз;
- Кумуш – 31,33 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан +3,61 фоиз, йил бошидан +31,75 фоиз.
- Алюминий – тоннаси 2630 доллар (ҳафта бошидан -0,86 фоиз; йил бошидан +10,14 фоиз);
- Мис – 4,08 доллар (ҳафта бошидан +0,68 фоиз; йил бошидан +5,78 фоиз).

Олтин, кумуш ва мис ҳафта давомида мос равишда 153 доллар, 1,09 доллар, 0,03 долларга ўсди. Фақатгина алюминий 22,8 долларга арзонлашди.

Нефт
- WTI – 71,12 доллар (ҳафта бошидан +6,31 фоиз, йил бошидан -0,25 фоиз);
- BRENT – 75,05 доллар (ҳафта бошидан +5,7 фоиз, йил бошидан -2,58 фоиз).

Ҳафта давомида нефтнинг WTI маркаси 4,22 долларга, BRENT эса 4,05 долларга қимматлашди.

Валюталар
- USD/EUR: -1,14 фоиз (йил бошидан -5,6 фоиз);
- CNY/USD: +0,20 фоиз (йил бошидан +2,08 фоиз);
- TRY/USD: +0,39 фоиз (йил бошидан +17,18 фоиз);
- UZS/USD: -0,08 фоиз (йил бошидан +4,07 фоиз);
- RUB/USD: +4,33 фоиз (йил бошидан +16,74 фоиз).

Доналд Трампнинг ғалабасидан кейин доллар мустаҳкамланишда давом этяпти. Ҳафта давомида евро, юан, лира ва рубл долларга нисбатан мос равишда 1,14 фоиз, 0,2 фоиз, 0,3 фоиз ва 4,33 фоизга пасайди, сўм эса 0,08 фоизга мустаҳкамланди.

Криптовалюта
- Bitcoin – 98355 доллар (ҳафта бошидан +9,95 фоиз, йил бошидан +131,92 фоиз);
- Ethereum – 3328 доллар (ҳафта бошидан +8,18 фоиз, йил бошидан +45,78 фоиз).

Асосий криптолар ҳам кескин кўтарилишни қайд этди. Bitcoin ва Ethereum ҳафта мобайнида мос равишда 9,95 ва 8,18 фоизга қимматлашди.

Бозорлар ҳақида қисқача

Доналд Трамп АҚШ президентлик сайловларида ғалабани қўлга киритганидан сўнг молия бозорларида кескин ўзгаришлар содир бўлишни бошлади. Биринчидан, рискларга қарши бошпана активлар ҳисобланган олтин ва нефт нархи кескин тушиб кетди, чунки янги президент урушларни тўхтатишни ваъда қилганди. Шундан сўнг мураккаб монетар сиёсат олиб бораётган Федерал захира тизими (ФЗТ) раиси Жером Повелл сўнгги нутқида ставкаларни пасайтиришга шошмаслик кераклигига тўхталиб, бунга сабаб Трампнинг янги маъмурияти шаклланаётган бир пайтда келажакда сиёсий ва иқтисодий вектор қайси йўналишда бўлиши аниқ эмаслигини қайд этди. Бу ФЗТ мақсад қилган 2 фоизлик инфляция кўрсаткичига етиб келишда катта хавф туғдириши мумкин.

Эслатма! Тақдим қилинган маълумотлар муаллифга тегишли бўлиб, 18 ноябрдан 22 ноябргача бўлган вақт оралиғидаги молия бозорида юз берган ўзгаришлар асосида тайёрланган. Ушбу мақола инвестицион маслаҳат эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Халқаро молия бозори шарҳи...