“Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи ставкалари 2028 йил 1 январгача оширилмаслиги белгиланди.
2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган ва белгиланган шартларга жавоб берадиган тадбиркорлар учун фойда солиғи ва ўзларининг ходимлари учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди.
2025 йил 1 апрелдан даромадидан қатъи назар, фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар ҚҚСни тўловчилар деб эътироф этилади.
Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш маркази ташкил қилинади.
Марказ тадбиркорларга халқаро молия институтлари, хорижий молия ташкилотлари ва бошқа кредит ташкилотларидан давлат кафолатисиз маблағлар жалб қилиш бўйича консалтинг хизматлар кўрсатади.
2025 йилда айланма маблағларини тўлдиришга ажратиладиган кредитлар учун “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖга (Компания) 100 миллион АҚШ доллари миқдорида қўшимча маблағ ажратилади.
2025 йил 1 январдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини калибровка қилиш ва махсус идишларда қадоқлаш лойиҳалари ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун Компания ресурслари ҳисобидан миллий валютада револвер кредитлар ажратилади.
2025 йил 1 январдан:
- божхона чегарасидан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм пахта ип-калаваси учун йиғим унинг экспорт нархидан 2 фоиз миқдорда, бироқ 0,05 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда ўрнатилади;
- божхона чегарасидан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм трикотаж мато учун йиғим унинг экспорт нархидан 1 фоиз миқдорда ўрнатилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Испания 2025 йил апрел ойидан «олтин визалар»ни бекор қилади
Қирол кубоги. "Ал-Иттиҳод" пенальтилар сериясида "Ал-Ҳилол"ни таслим этди
Таниқли инсайдер “Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов борасида фаол мулоқот олиб бораётганини айтмоқда
Энди юридик шахслар "свет"га мобил алоқа орқали тўлов қилиши мумкин
Эксперт: Молдова Россия қаршисида тиз чўкмади
Германия суриялик қочқинлар учун ҳимоя мақомини бекор қилади
"Ланс" бош директори: "Абдуқодир Ҳусанов клубдан кетади"
Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен уйланди