7 750
Ўзбекистонда 9 ойда 2,65 миллиард доллар миқдорида хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилди
2016 йил бошидан буён Ўзбекистонда Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 3,7 миллиард долларлик 100та йирик ишлаб чиқариш объекти ишга туширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг мамлакатни жорий йил 9 ойида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича ҳисоботида маълум қилинган.
Жиззах вилоятидаги цемент заводини кенгайтириш, GM Ўзбекистан акциядорлик жамиятида Т-250 русумидаги енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, Талимаржон ИЭСда 450 МВт қувватли иккита буғ-газ турбинаси қуриш, Ангрен ИЭСда кўмир кукунидан фойдаланишга мўлжалланган 150 МВт қувватли энергия блоки қуриш, «Индорама Қўқон текстиль» хорижий корхонасида йигирув корхонаси ташкил этиш (IV-босқич), Сирдарё вилоятидаги «Гулистон Мед Техника» қўшма корхонасида стерил шприцлар ишлаб чиқариш ва бошқа лойиҳалар шулар жумласидандир.
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастурлари доирасида ҳисобот даврида қарийб 22 минг лойиҳа, жумладан, саноат соҳасида 3195 корхонада янги қувватларни ишга тушириш, 162 корхонада янги фаолият турларини йўлга қўйиш, 264 корхонани модернизация қилиш ва 653 корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтиришни ўз ичига олган 4274та лойиҳа амалга оширилди.
Ушбу лойиҳаларни амалга оширишда жорий йил бошидан буён 2,65 миллиард долларлик хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилди, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,2 фоизни ташкил қилди. Бу маблағларнинг 1,8 миллиард доллардан ортиғи тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир. Натижада ўзлаштирилган инвестициялар умумий ҳажмида хорижий сармоялар улуши 21,1 фоиздан 22,3 фоизга етган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди