17:04 / 03.02.2025
72

Марказий банкнинг олтин қуймалари нархи рекорд даражада қимматлашди

Марказий банкнинг олтин қуймалари нархи рекорд даражада қимматлашди
Фото: Марказий банк
Ўзбекистон Марказий банки 3 феврал куни олтин қуймаларининг янги нархларини эълон қилди.

1 грамм олтин 1 миллион 197 минг 760 сўмга баҳоланмоқда, бу жума кунги нархдан 780 сўмга кўп. Олтин нархи кўтарилишда давом этяпти.

5 граммлик олтин қуйманинг нархи 5 миллион 989 минг сўмга тенг. 17 январдан бошлаб сотувга чиқарилган 100 граммлик олтин қуйма нархи 119 миллион 776 минг сўмни ташкил қилган.

Шунингдек:
- 10 грамм олтин қуйма нархи 11 миллион 978 минг сўм;
- 20 грамм олтин қуйма нархи 23 миллион 955 минг сўм;
- 50 грамм олтин қуйма нархи 59 миллион 888 минг сўм.

Олтин қуйма — оғирлиги 5, 10, 20, 50, 100 грамм бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуйма. Махсус ҳимоя қадоқларида сотувга чиқарилади. Олтин қуйманинг қадоғи сертификат вазифасини бажаради ва серия рақамига эга бўлади. Уни фақат банкларга сотиш мумкин.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт